
Сурхондарё вилоятида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Жумладан, вилоят прокуратураси ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони ходимлари иштирок этди. Тадбирда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ҳужжатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди. Унда профилактика йўналиши билан боғлиқ коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларида текширувни ташаббус қилиш бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" тизими мазмун-моҳияти, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар профилактикасини кучайтириш, шаҳарсозлик соҳасида профилактика ишларини ва электрон тизимларни юритишни тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.
Семинарлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.