
Юртимизда чет эл инвестицияси иштирокида 14 871 та корхона фаолият кўрсатмоқда (2025 йил 1 январь ҳолатига кўра). Шундан 3 965 таси қўшма, 10 906 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Соҳалар кесимида
Савдо соҳасида – 5 332 та
Саноат соҳасида – 3 217 та
Қурилиш соҳасида – 1 085 та
Ахборот ва алоқа соҳасида – 1 059 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 597 та
Ташиш ва сақлаш соҳасида – 497 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 379 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 189 та
Бошқа соҳаларда – 2 516 та