12-Fevral, 2025-yil

Тадбиркорнинг банк ҳисоб-рақамига 2,2 млрд сўм маблағ қайтарилиши таъминланди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида фаолият кўрсатувчи “Umid textile” МЧЖ (номи ўзгартирилган) қўшилган қиймат солиғини қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


Аниқланишича, экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга ноль даражали ставка қўлланиши натижасида 2024 йил январь-декабрь ойлари учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш асосида қўшилган қиймат солиғидан ортиқча сумма ҳосил бўлган.


Бизнес-омбудсман девонининг аралашуви билан вилоят Солиқ бошқармаси томонидан 2025 йил 27 январда хулоса тайёрланиб, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳосил бўлгани аниқланган. Натижада расмийлаштирилган хулоса молия органларига юборилиб, солиқ тўловчининг банк ҳисоб-рақамига 2,2 млрд сўм пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение