8-Fevral, 2025-yil

Алишер Навоий: тадбиркорлик ва илм ҳомийси

 

Алишер Навоий нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки ўз даврининг илғор тадбиркори ва жамоат арбоби бўлган. У ўз маблағлари ҳисобидан мадрасалар, шифохоналар каби 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

 

Навоий бунёд этган муассасаларни зарур жиҳозлар билан таъминлаб, уларга малакали мударрислар, табиблар ва бошқа ходимларни ишга жойлаштирган. Уларнинг фаолияти учун шароит яратиб, маошларини вақф ерларидан ажратиб берган.

 

Алишер Навоий нафақат қурувчи, балки илм-фаннинг ҳомийси ҳам бўлган. У турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаган. Натижада ўнлаб илмий рисолалар яратилишига сабабчи бўлган.

 

Алишер Навоийнинг буюклиги унинг тадбиркор ва жамоат арбоби сифатидаги фаолиятида ҳам яққол намоён бўлади. У ўз даврида илм-фан ва ижтимоий ҳаётни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение