31-Yanvar, 2025-yil

Тошкентда тадбиркорлар билан мулоқот: муаммолар ва ечимлар


Жорий йилнинг 30 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди. 


Мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман ҳокимликлари раҳбарияти, юздан ортиқ ишбилармон ва тадбиркорлар иштирок этди.  


Учрашув давомида инвестицияларни жалб қилиш ва саноат корхоналаридаги муаммоли вазиятлар муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз мурожаатларини билдириш имкониятига эга бўлдилар ва уларнинг муаммолари тингланди.  Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли масъулларга ечим топиш бўйича топшириқлар берилди.




Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение