27-Yanvar, 2025-yil

Тадбиркорга ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтаришда кўмаклашилди

“Фирдавс текстиль” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари корхонага ҚҚС суммасини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатда корхона “АА” рейтингида эканлиги ва унга ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини корхонанинг банк ҳисоб рақамига қайтарилишида амалий ёрдам сўраган. 


Вакил девони Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси билан ҳамкорликда (иш хақи, пенсия ва нафақалар молиялаштирилгандан сўнг) бюджет маблағлари доирасида тадбиркорга қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаш юзасидан 807 млн сўм пул маблағи солиқ тўловчининг банк ҳисоб-рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение