25-Yanvar, 2025-yil

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

2025 йил 22 январь куни Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари семинар иштирокчиларига ПФ-184-сон Фармонининг асосий қоидалари, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва Бизнес-омбудсман девонининг ваколатлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, у иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берди.

 

Ўқув семинари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга, шунингдек, давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение