22-Yanvar, 2025-yil

UZKAD тизими билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда Бизнес-омбудсман кўмаги

Андижон вилоятидаги “Зафаржон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) ва Навоий вилоятидаги “Тахрим” МЧЖ (номи ўзгартирилган) каби тадбиркорлик субъектлари UZKAD тизими билан боғлиқ муаммолар сабабли ҳуқуқлари бузилишига дуч келдилар.

 

“Зафаржон” МЧЖ ҳокимият билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинганидан сўнг ҳам, UZKAD тизимида эски маълумотлар сақланиб қолгани оқибатида мулкий ҳуқуқларини бекор қилишда муаммога дуч келган. Бизнес-омбудсманнинг кўмаги билан ушбу муаммо бартараф этилди ва жамиятнинг мулк ҳуқуқи UZKAD тизимида ҳам бекор қилинди.

 

“Тахрим” МЧЖ эса UZKAD тизимидаги техник хато туфайли ортиқча солиқ ҳисобланиши муаммосига дуч келган. Бизнес-омбудсманнинг аралашувидан сўнг тизимдаги хатолик бартараф этилди ва ортиқча ҳисобланган солиқлар бекор қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение