Олмалиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор Б.А. (исми ўзгартирилган) таъсирчан солиқ механизмини бекор қилишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркорга тегишли савдо дўкони ишчи гуруҳ томонидан бўш турган сифатида тан олиниб, тадбиркорга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.
Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорга тегишли объект қайта ўрганилиб, мазкур бинода айни вақтда тадбиркор ўз фаолиятини юритиб келаётганлиги инобатга олинган ҳолда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди.