21-Yanvar, 2025-yil

Жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда – ФОТОРЕПОРТАЖ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бизнес-омбудсман девони бир қатор тадбирларни амалга оширмоқда.


Фармонга мувофиқ, божхона органлари ҳам тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳар шуъбаси ходимлари билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.  Семинарда божхона назорати, божхона аудити ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Шунигдек, Бизнес-омбудсман девони ходимлари ИИБ ва Миллий гвардия ҳодимлари билан биргаликда Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение