20-Yanvar, 2025-yil

Назорат қилувчи орган текширув бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектларини қандай хабардор қилади?

Биласизми?

 

Назорат қилувчи орган текширув бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектларини қандай хабардор қилади?

 

Назорат қилувчи орган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида қонунчиликда белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси  орқали хабардор қилади.

 

Текширув бошланиши ҳақида хабарномани олган тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишидан олдин юридик манзилини ўзгартирган ёки у қайта ташкил этилган ҳолларда текширув назорат қилувчи орган томонидан қайта хабардор қилмасдан ўтказилади.

 

Айрим ҳолатларда, масалан, фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солганда ёки давлат манфаатларига зарар етказилганда, 15 турдаги текширувлар аввал бошланиб, кейин 24 соат ичида тизимда рўйхатга олинади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение