Андижон вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасида вилоятдаги йиллик айланмаси 100 млрд сўмдан ошган юзга яқин йирик тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Қўрғонтепа, Балиқчи ва Шаҳрихон туманларидаги 30 га яқин корхоналарда мавжуд муаммо ва таклифлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, Тошкент вилоятидаги бозорлар, савдо марказлари ва йирик кўнгилочар масканларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан Прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия ҳамда ФВВ билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирлар давомида тадбиркорларга давлат томонидан назорат қилишда жорий этилган янги тартиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.