13-Yanvar, 2025-yil

Асоссиз ҳисобланган ер солиғи бекор қилинди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Umid kompleks” MЧЖ (номи ўзгартирилган) асоссиз ҳисобланган солиқни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Самарқанд вилоят Нуробод туман ҳокимининг қарорларига асосан, тадбиркорга жами 305,3 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган эди. Бироқ Давлат кадастрлар палатаси Нуробод туман филиали ходимларининг хатоси туфайли мазкур ер майдони "Кўчмас мулк-3" базасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасига киритилган.  Натижада жамиятга асоссиз равишда 651 млн сўм миқдорида ер солиғи ҳисобланган.

 

Бизнес-омбудсман девони аралашувидан сўнг, "Кўчмас мулк-3" маълумотлар базасидаги хатолик тузатилиб, ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тоифага ўзгартирилди.  Бунинг натижасида асоссиз ҳисобланган солиқ бекор қилиниб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение