Текширув тартибини бузган 929 нафар мансабдор шахсга чора кўрилди.
Назорат органларининг 11 мингдан ортиқ ходими аттестациядан ўтказилди, 77,4 фоизи малакали деб топилди.
7 та давлат органида 25 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”