24-Iyun, 2021-yil

“Замонавий тадбиркор - янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбирда Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Савдо-саноат палатаси  ва Марказий банк вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов сўзга чиқиб, сўнгги 4 йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлиги устидан мониторингни амалга оширишда жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган назорат органларининг 366 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилганлиги, 60 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги ва 6 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида 2019 йилдан бугунги кунгача 2 668 та таъсир чоралар  қўлланилганлиги таъкидланди. Натижада, 811 нафар масъул шахс интизомий ва 1 140 – маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, давлат ва назорат қилувчи органларининг 860 та ноқонуний қарори бекор қилинганлиги айтилди.

Ундан ташқари, тадбирда тадбиркорлик соҳасидаги давлат органларининг вакиллари томонидан ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение