6-Yanvar, 2025-yil

Тадбиркорнинг 788 млн сўм қарздорлиги Бизнес-омбудсман ёрдамида ундирилди

Хусусий корхона раҳбари қарздорлик ундириб берилмаётганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, ТИФ "Миллий банк"дан "Абдушукур ота" ХК (номи ўзгартирилган) фойдасига 788 млн сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлимига келиб тушган кундан бошлаб ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида МИБ томонидан рўйхатга олувчи ташкилотларга сўровномалар юборилган. Қарздорга тегишли автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар мавжудлиги аниқланиб, банд қўйилган бўлса-да, тадбиркорнинг пули ундирилмаган.

 

Вакил девони аралашуви билан 788 млн сўм Тошкент шаҳрида ундирилиб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение