Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 483-моддасида бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш имтиёзи берилган.
Наманган шаҳрида фаолият юритувчи тикув-трикотаж
маҳсулотларини экспорт қилувчи “Teks-S” МЧЖ (номи ўзгартирилган) вакили
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиб, ўз мурожаатида солиқ органи томонидан 2024
йил 9 ойлик давр учун юқоридаги солиқ имтиёзи қўллаб берилмаётганлиги сабабли
мазкур масалани ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман ва Наманган вилоят солиқ
бошқармаси мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилиб, ижтимоий солиқ бўйича
берилган имтиёз қўлланган ҳолда жамият томонидан тақдим этилган солиқ хисоботи
қабул қилиниши таъминланди. Мазкур солиқ имтиёзи қўлланилиши натижасида 120 млн
сўмдан ортиқ маблағлар тадбиркор ҳисобида қолишига ҳамда мазкур маблағларни
келгусида ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга йўналтириш имконияти яратилди.