Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор аукционда ютиб олган бинога кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаётганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, тадбиркор 2024 йил май ойида ўтказилган
аукционда бўш турган мактабгача таълим биносини 327 миллион сўмга сотиб олган.
Бироқ, унга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилмаган. Тадбиркор бу муаммо
бўйича қатор давлат ташкилотларига мурожаат қилган, лекин ижобий натижага эриша
олмаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашувидан сўнг, тадбиркорга бўш
турган мактабгача таълим биноси қайтарилиб, 6 ойдан бери сарсон бўлган
тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.