23-Dekabr, 2024-yil

Тадбиркорлар учун солиқ ставкалари ўзгариши мумкин

«Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадларининг кўшимча захираларини аниқлаш ва ундириш бўйича манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб қуйидагилар ваколатлари берилди:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:

туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;

солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;

 

халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш (қишлоқ хўжалиги, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно);

норуда қурилиш материаллари бўйича (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение