20-Dekabr, 2024-yil

20 декабрь – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар мақоми белгиланган кун

1991 йил айнан шу куни Франциянинг Париж шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар халқаро конференцияси бўлиб ўтган. Мазкур конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан келган Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари иштирок этган.


Конференция якунида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан "Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг мақоми тўғрисидаги" тамойиллар қабул қилинган ва улар қабул қилинган шаҳар номи билан – "Париж тамойиллари" деб номланган.


Ушбу тамойиллар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, улар фаолиятининг асосий тамойилларини белгилаб берди.


Маълумот учун: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил институти  фаолияти ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институт сифатида Париж тамойилларига тўла мос бўлиб, махсус Қонун билан тартибга солинади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение