17-Dekabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг ишчиларига ойлик иш ҳақилари тўланиши таъминланди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор ходимларига иш ҳақи тўланмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Маълум бўлишича, “Bolajon-Baby” (номи ўзгартирилган) оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ғазначилик хизмати томонидан иш ҳақи маблағлари ўз вақтида ўтказилмаган.

 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг ишчи ходимларига октябрь ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилди.

 

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 426-сонли қарори билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение