12-Dekabr, 2024-yil

Тадбиркор томонидан йўл қўйилган камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилса ҳам маъмурий жазо қўлланиладими?

Биласизми?

 Тадбиркор томонидан йўл қўйилган камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилса ҳам маъмурий жазо қўлланиладими?

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандида назарда тутилган айрим ҳолатларда  ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркор йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.

 Бироқ фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳолларга бу қоида татбиқ этилмайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение