12-Dekabr, 2024-yil

Тадбиркор ҳокимликдан 1,5 миллиард сўм компенсация ундирди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «Жасур ишлаб чиқариш комбинати» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Шўрчи туман ҳокимлигидан компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Шўрчи туман ҳокимининг қарорига асосан, тадбиркорнинг мулки бузилиши ва ер участкаси ҳокимлик захира ер фондига киритилиши белгиланган. Бироқ компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

 

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор судга арз қилди. Суд қарори билан тадбиркорга ер участкаси учун 1,2 млрд сўм ва бинолар учун 383 млн сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение