6-Dekabr, 2024-yil

Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

 Нурота туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, туман ҳокими А.Файзиев ва Нурота тумани ҳамда Ғозғон шаҳри тадбиркорлари иштирок этди.  

 

Учрашувда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилиниб, ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди. Мурожаатларнинг аксариятига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение