30-Noyabr, 2024-yil

Андижонда Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг пуллари қайтарилди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ учун тўланган ортиқча маблағларни қайтаришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, “Marvarid” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ ходимлари томонидан ҳисоб рақамидан ечиб олинган маблағни қайтаришда муаммога дуч келган.

 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 120 млн сўм маблағ қайтарилди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, агар сиз ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келсангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение