29-Noyabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг биноси тақиқдан чиқарилди

 Бухоро вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор банк ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, «Шерзод-замин» МЧЖ (номи ўзгартирилган) АЖ «Миллий банк» Бухоро вилоят филиалидан 10 млрд сўм миқдорида кредит олиш учун Наманган вилоятидаги нотурар бино-иншоотни гаровга қўйган. Тадбиркор кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қоплаган бўлса-да, банк гаровдаги мулкни тақиқдан чиқармаган.

 

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди ва бино-иншоот тақиқдан чиқарилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение