Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти Балиқчи ва Булоқбоши туманларида тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашувлар ўтказилиб, қонунчилик талабларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотларда уларнинг иш фаолиятида дуч келаётган тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.