23-Noyabr, 2024-yil

Янгиҳаётда "Янги авлод" саноат зонаси: 12 мингта янги иш ўрни ва халқаро ҳамкорлик

 Тошкент шаҳрида яна бир йирик саноат зонаси барпо этилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ташкил этилаётган "Янги авлод" махсус саноат зонасига ташриф буюрди.

 

764 гектар майдонни эгаллаган ушбу зонада озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик ва кимё саноати каби йўналишларда 1 миллиард 375 миллион долларлик 47 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 12 мингтага яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

 

"Янги авлод" саноат зонасида "DP World", "JAC Motors", "Krantas", "Аcес Japan", "East can solutions", "EAS" ва "Evyap" каби етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳалар амалга оширилади.



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение