Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184 сон Президент Фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йилдан бошлаб:
Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритганлик учун молиявий жарима бекор қилинади.
Фискал белгилар, рақамли маркировкалаш қоидалари бузилганлиги ва ходимлар сонини яшириш каби ҳолатлар учун жарималар бекор қилинади.
Судда ишлар келишув битими билан якунланса, тадбиркорларга давлат божининг бир қисми қайтариб берилади.
Текширувлар фақат "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.
"Хавфни таҳлил қилиш" тизими жорий этилади ва хавфи паст бўлган тадбиркорлар текширувдан озод этилади.
Назорат қилувчи органлар ходимлари Бизнес-омбудсман ҳузурида малака оширади.
Назорат қилувчи органларнинг рейтинги эълон қилиб борилади.