22-Noyabr, 2024-yil

Сирдарёда тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 340 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор электр таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тадбиркорга тегишли завод биноси электр тармоғидан асоссиз равишда узилган ва 344 млн сўмлик қарздорлик ҳисобланган.

 

Вакил девони аралашувидан сўнг қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 340 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди.

 

Тадбиркорнинг электр тармоғидан асоссиз узилишига сабабчи бўлган Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-3-моддаси билан жавобгарликка тортилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение