20-Noyabr, 2024-yil

2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”

 Бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

 Иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига жавобан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва Минтақавий иқлим стратегияси амалга оширилмоқда.

 “Яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзорлаштириш, Орол денгизи муаммосини ҳал этиш каби масалалар устувор вазифа қилиб белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение