13-Noyabr, 2024-yil

Ўзбекистон “яшил” тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва шерикликка тайёр

Маълумки, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP29 доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқда. 


Хусусан, юртбошимиз конференциядаги нутқида денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун юртимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инновацион агросаноат хабини яратиш ташаббусинни илгари сурди.


Ташриф давомида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан "Яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланиб, "яшил" энергетикани ривожлантириш лойиҳасига старт берилди.


Қолаверса, саммит доирасида Шавкат Мирзиёевнинг кўплаб хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар етакчилари билан тор доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.


Озарбайжонга амалий ташрифнинг ниҳоятда мазмунли дастури якунига етди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение