13-Noyabr, 2024-yil

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларга тегишли ноқонуний рекламалар бузилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда

Маълумки, ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.


Шу билан бирга, ўрнатилган ташқи реклама объектлари қонунчилик талабларига мувофиқ равишда бажарилмаса конструкциялар ташқарисида жойлаштирилган плакатлар ва эълонлар ноқонуний ҳисобланиши ва белгиланган тартибда  уларнинг эгалари ҳисобидан демонтаж қилиниши лозимлиги белгиланган.


Агарда тадбиркорларнинг қонун талабларига мувофиқ ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилаётган ҳолатлар мавжуд бўлса  11-00 қисқа рақами орқали Бизнес-омбудсманга хараб беришлари сўралади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение