12-Noyabr, 2024-yil

Тугатилган корхонага нисбатан солиқ ва жарималар ҳисобланмаслиги таъминланди

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида фаолият юритган “THE BEST OIL” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолияти тугатилган бўлсада, ўтказилган солиқ текшируви ва унинг якуни бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, корхона 2022 йилгача фаолият олиб бориб, фаолияти тўхтатилган хамда 2023 йилда суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, уни тугатиш бўйича иш бошланган.

Корхона тугатиш жараёнида бўлганлигига қарамай солиқ органлари томонидан тадбиркор фаолиятида бир неча бор солиқ текширувлари ўтказилган ва турли солиқ ва тўловлар ҳисоблаб келинган.

Қолаверса, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 10.06.2024 йилдаги ажримига асосан жамият 13.06.2024 йилдан давлат реестридан чиқарилганлигига қарамай, 24.05.2024 йили ўтказилган солиқ аудити натижаси бўйича 1,2 млрд сўм қўшимча солиқлар ҳамда 999 млн сўм жарима қўллаш ҳақида 14.06.2024, яъни суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарор қабул қилинган ва тадбиркордан тўловларни амалга ошириш лозимлиги талаб қилиб келинган.

Бизнес омбудсман томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида қонун талабларидан келиб чиқиб тадбиркорга ҳисобланган қўшимча солиқ ва жарималар тадбикорнинг шахсий ҳисобварақларига киритилмаслиги таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение