12-Noyabr, 2024-yil

Икки давлат ўртасидаги халқаро алоқалар янада мустаҳкамланади

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар 1997 йилдан бошлаб ўрнатилган бўлиб, cўнгги йилларда икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида сезиларли даражада ривожланиб, янги босқичга чиқмоқда.

Жумладан, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йил 25 сентябрда Қатар давлати молия вазири Али Аҳмад ал-Куварий бошчилигидаги делегация қабул қилиниб, икки томонлама ўзаро ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Учрашувлар давомида йил охирига қадар Дохада Ҳукуматлараро қўшма комиссия йигилиши ва бизнес-форум бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ушбу музокараларнинг амалий натижаси сифатида жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлатлари ўртасида савдо ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 1-йиғилиши Дoхa шаҳрида ўтказилди.

Тадбирда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, энергетика, молия, рақамли технологиялар, туризм каби соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, йирик маҳаллий компаниялар иштирокида қўшма Бизнес форум ҳамда истиқболли лойиҳалар ва давлат хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат активлари 6ўйича “роадшоу” ўтказилди.

Йиғилишда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Дилмурод Касимов иштирок этиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик масалалари юзасида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда инвесторлар ва тадбиркорлар манфаатларини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш таклиф этилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Қатар давлати молия вазири Али Аҳмад ал-Куварий Ўзбекистон компанияларини Қатарга сармоя киритиш ва қатарлик ҳамкасблари билан тижорат иттифоқларини тузишга, шунингдек қатарлик инвесторларни Ўзбекистондаги кенг имкониятларни ўрганишга чақирди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Қатар компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш ва бизнес шартномалар тузиш мақсадида 40 та компания иштирок этди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение