7-Noyabr, 2024-yil

Оилавий корхонага объектдан фойдаланиш учун гувоҳнома олишда ёрдам берилди

Тери хом-ашёсини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Family_mart” оилавий корхонаси (номи ўзгартирилган) раҳбарининг Хоразм вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Урганч туманидаги қурилиши тугалланган объектга фойдаланиш учун рухсатнома берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганиб чиқилди.


Аниқланишича, тадбиркор ўзига тегишли ҳудудда омборхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, офис, ошхона ва дам олиш хоналари қурган.

Ушбу объектлар 2021 йилда қуриб битказилган бўлсада, объектдан фойдаланиш бўйича 3 маротаба ариза юборилишига қарамай, унга рад жавоби берилган.


Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан тадбиркорга тегишли объектларга “Қурилиш (реконструкция) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома” олиб берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение