6-Noyabr, 2024-yil

Миграция соҳасида хусусий бандлик агентликлари қўллаб-қувватланади

Куни кеча Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг миграция соҳасида мавжуд масалаларни комплекс ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада тартибга солиш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ахборотлари эшитилди.

Хусусан, миграция соҳасида хусусий бандлик агентликлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини тартибга солиш учун ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Айни дамда Бизнес-омбудсман томонидан миграция соҳасида фаолият олиб бораётган хусусий бандлик агентликларининг фаолиятида мавжуд қийинчиликлар таҳлил қилиниб, уларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение