5-Noyabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман огоҳлантиради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Жиззах вилоятидаги якка тартибдаги тадбиркор фаолиятида учраётган тўсқинликлари ҳақидаги видео юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан юқорида қайд этилган ҳолат ўрганилганда Ғаллаорол туманидаги якка тартибдаги тадбиркор билан Дин ишлари бўйича қўмита Жиззах вилояти бошқармасининг бош мутахассиси ўртасида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ўзаро тортишув юзага келганлиги аниқланди.


Таъкидлаш жоизки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига кўра давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.


Шу билан бирга, назорат қилувчи органлар ва уларнинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинган.


Мазкур ҳолат бўйича қонун хужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига огоҳлантириш берилди ва тадбиркорлар фаолиятида текширув ўтказиш тартиб-қоидалари бўйича тегишли ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Шу муносабат билан назорат қилувчи органларлар мансабдор шахсларидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларда қонун ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилишлари сўралади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение