4-Noyabr, 2024-yil

Қорақалпоғистонда касаначилик учун субсидия ажратилиши таъминланди

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида фаолият кўрсатувчи “Marvarid” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари қонунчиликда белгиланган тартибда субсидия ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

 

Аниқланишича, 2023 йил 27 декабрда Жамият томонидан касаначилик йўналишида 80 та фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилинган.


Бироқ, субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 8 ой ўтганлигига қарамай, субсидия маблағлари ажратилмаган.


Ўрганишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли Қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилганлиги аниқланди.


Бизнес омбудсман томонидан “Marvarid” МЧЖнинг бузилган хуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида киритилган хулосасига асосан касаначи сифатида бандлиги таъминланган 36 нафар фуқаролар учун “Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 356,4 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилиши таъминланди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение