2-Noyabr, 2024-yil

Тугатиш жараёнидаги корхона асоссиз қўлланилган жаримадан халос бўлди

Вакил девонига Булоқбоши туманида фаолият юритувчи “Hosil agro” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари  “Qishloq_hosil_agro” МЧЖ таъсисчиси бўлган корхонасига нисбатан солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун туман Солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушган.

Ўрганишда аниқланишича, Жамиятнинг солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун туман Солиқ инспекцияси томонидан 23.08.2024 йилда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган.

Бироқ, тадбиркор томонидан маълум қилинишича, 2020 йилда ташкил этилган МЧЖ COVID-19 пандемияси вақтида фаолият олиб боришга улгурмай, тўхатилган. Жамият фаолиятини тугатиш учун 2022-2023 йиллар давомида Булоқбоши туман Давлат хизматлари маркази орқали уч маротаба йўллаган аризалари эътиборсиз қолдирилган.

Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида Солиқ бошқармаси томонидан 15.10.2024 йилда тегишли қарорлар қабул қилиниб, МЖтКнинг 271-моддаси, 1-бандига асосан маъмурий ишлар тугатилди ва мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение