1-Noyabr, 2024-yil

Нотўғри киритилган объект туфайли тадбиркор қарздор бўлиб қолди

Нуробод туманида яшовчи Б.Г.Ю.га тегишли кўчмас мулк объекти хатолик сабабли Нуробод туманидаги “MAJNUNTOL” хусусий корхонаси (номи ўзгартирилган) номига “Кўчмас мулк-3” электрон маълумотлар базасига киритилган. Натижада корхонага асоссиз равишда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланиб, қарздорликни мажбурий ундириш мақсадида ушбу объектга тақиқ қўйилган.

Корхонанинг раҳбари томонидан қилинган мурожаатларга Давлат кадастрлари палатаси томонидан маълумотлар хатолик сабабли киритилганлиги маълум қилинган бўлсада, объектга нисбатан таъқиқларнинг мавжудлиги сабабли электрон маълумотлар базасидан объектни ўчириб ташлаш имкони мавжуд эмас деб рад қилиб келинган.

Корхона раҳбари ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида юқоридаги нотўғри ҳисобга қўйилган нотурар объект бўйича солиқ органлари томонидан қўйилган тақиқлар бекор қилиниши ҳамда Кадастр идоралари маълумотлар базасидан ўчирилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение