31-Oktabr, 2024-yil

Сув тежовчи суғориш технологияси учун субсидия ажратилиши таъминланди

 

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор фермер хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланаётганлиги учун субсидия маблағлари ажратишда амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Agro olam” (номи ўзгартирилган) ФХ томонидан сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланаётганлиги учун субсидия маблағлари ажратиш ҳақида ариза берилган бўлиб, 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, субсидия маблағлари ажратилмаётганлигини маълум қилган.

Бизнес-омбудсман ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 7,8 млн сўм субсидия маблағлар ажратилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение