29-Oktabr, 2024-yil

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувлар Бизнес-омбудсман назоратида


Амалдаги қонунчиликка биноан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг алоҳида тартиблари белгиланган.

Мазкур тартибларга риоя қилиш ҳар бир назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бироқ, назорат қилувчи органлар мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишда текширишнинг белгиланган тартибларига риоя қилмаслик ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Мазкур ҳолатлар Бизнес-омбудсман томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, қонунбузилиши ҳолатларига тегишли жавобгарлик чоралари қўлланиб келинмоқда.

Хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар фаолиятини текширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Жумладан, Чуст туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мансабдор шахслари томонидан Чуст туманида фаолият юритувчи 3 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишда текширишларни белгиланган тартибига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган.

Шу каби камчиликларга йўл қўйган санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг 5 нафар мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

 

 

 

 

 

 



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение