28-Oktabr, 2024-yil

2024 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради?


2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?


Бино ва иншоотлар энергия самарадорлиги бўйича тоифаларга бўлинади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «A», «B», «C», «D», «E», «F» ва «G» белгилари жорий этилади.

Бунда «A» тоифаси энергия самарадорлиги энг юқори бўлган бино ва иншоотларни белгилаш ва тегишли равишда «G» тоифаси энергия самарадорлиги энг кам бўлган бино ва иншоотларни белгилаш учун қўлланилади.

 

Вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган яна бир текширув тури белгиланди

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан текширувлар текширув бошланган пайтдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилади.

 

Биржа савдоларида тадбиркорлар маблағлари ҳимоя қилинади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб биржа савдоларида иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларининг маблағларини молиявий хавф-хатарлардан кафолатли ҳимоялаш учун товар-хом ашё биржалари устав капиталининг энг кам миқдори 100 миллиард сўм этиб белгиланди.

 

100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар бўйича қайта молиялаштириш ставкалари кучга киради

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Тадбиркорликни ривожлантириш Компанияси томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

5-тоифа учун — 12,5 фоиз;

4-тоифа учун — 13,5 фоиз;

3-тоифа учун — 14,5 фоиз;

2-тоифа учун — 17,0 фоиз;

1-тоифа учун — 18,0 фоиз.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб:

а) микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.

б) микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.

Бунда Компания микрокредит берувчиларга жойлаштирадиган ресурс маблағларининг тегишли қисми қуйидаги миқдорларда гаров депозити сифатида қабул қилинади:

5-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 80 фоиз;

4-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 60 фоиз;

3-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 40 фоиз;

1-2-тоифалардаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 20 фоиз;

в) микрокредит берувчилар томонидан ажратилган ҳамда Компания ресурслари ҳисобидан қайта молиялаштирилмайдиган 100 миллион сўм доирасидаги гаровсиз микрокредитлар бўйича Компаниянинг портфель кафиллиги тақдим қилинади.

Бунда кафиллик бўйича тўлаб бериш мажбурияти микрокредит бўйича қарздорлик муддати ўтган санадан 90 кун ўтгандан сўнг бажарилади.

г) микрокредитларни қайта молиялаштириш учун Компания томонидан олинган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига микрокредит сўндирилишига қараб қайтарилади. Бунда микрокредитни сўндириш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида микрокредит берувчилар томонидан Компанияга қайтарилмаган маблағлар бўйича Компаниянинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари бекор қилинади;

д) Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланиш учун амалий ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш талаб этилмайди.

 

 

 

Микрокредит миқдори 300 миллион сўмгача оширилади

 

2024 йил 1 ноябрдан давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига асосан амалга оширилаётган «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

 

 

Автобусларни ногиронлиги бор шахсларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисми ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан қоплаш шаклида тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасидан қатъи назар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлиқ миқдорларда тақдим этилади.

 

Ярим тайёр заргарлик буюмларини божхона худудидан олиб чиқиш ман этилади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб:чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади. Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябрга қадар расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди;

қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади;

асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади.

2027 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

 

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини олиб қўйиш чоралари кўрилади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси томонидан эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чоралари кўрилади.

 

Қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчаларини олиб кириш тартиби енгиллаштирилади

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда лицензия олиш талаб этилмайди

 

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар учун айрим талаблар кучга киради

 

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графигига кўра 2024 йил 1 ноябрдан биринчи гуруҳ учун Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш талаб этилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение