
Айни кунларда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Навоий вилоятида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Мурожаатлар таҳлил қилиниб, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда уларга ечим топиш чоралари кўрилади.
Хусусан, Кармана туманида ташкил этилган учрашувда 50 га яқин тадбиркорларнинг банк-кредит, солиқ маъмуриятчилиги, инфратузилма, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид 20 дан ортиқ муаммолари тингланиб, уларни ечиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”