Бугун, 22 октябрь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Бизнес-омбудсман томонидан 2024 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан келиб тушган 7 127 та мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:
- 12 фоизи солиққа оид;
- 11 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;
- 10 фоизи банк, кредитга оид;
- 10 фоизи текширувларга оид;
- 8 фоизи суд қарори ижросига оид ва бошқа масалаларга оидлиги аниқланди.
Қолаверса. “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 7 113 та мурожаатда 8 131 та масала келиб тушган бўлиб, мазмунига кўра мурожаатларнинг
17 фоизи банк ва кредитга оид,
11 фоизи солиқ,
8 фоизи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати,
8 фоизи ер майдони, ёки бино ажратиш, кадастр масалалари,
8 фоизи суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш,
7 фоизи инфратузилма масалалари
41 фоизи бошқа масалаларга тегишли.
Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 10,9 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ маблағи қайтарилишида, 4,99 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилишида ва 3,81 млрд сўм пул маблағини ундиришда ёрдам кўрсатилган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 8 та тақдимнома киритилди, 122 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўтган давр мобайнида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 5 та назорат органида ўрганиш ўтказилган.
Ўрганишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 4 та тақдимнома киритилган, масъул шахсларнинг 315 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилган, 20 нафарига интизомий жазо қўлланилган.
Аниқланган қонунбузилиши хусусияти бўйича:
- 83 фоизи текширув тартибини бузиш;
- 5 фоизи мурожаатларни кўриш тартибини бузиш;
- 4 фоизи давлат хизматлари кўрсатишни бузиш;
- 1 фоизи бошқалар.
Назорат қилувчи органлар томонидан келишиш учун киритилган жами 3 941 та текширув буюртмасидан 1 726 таси (44 фоизи) келишилган ва 2 215 таси (56 фоизи) қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.
Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органининг 4 507 нафар мансабдор шахси иштирокида 75 та ўқув семинар ўтказилди.
Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органининг 9 454 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 7 208 нафари (76 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.
Ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан 1 836 та таъсир чораси, шундан 47 та даъво аризаси (шикоят), 38 та тақдимнома, 24 та хулоса, 6 та огоҳнома ва 1 721 та маъмурий қўлланилган.
Натижада, ҳисобот даврида судлар томонидан 15,1 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган, 1 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 25 нафар масъулга интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Бизнес-омбудсман девони томонидан 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, шу жумладан. 2 та Қонун, 2 та Президент Фармони ва 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилди.
613 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 599 та таклиф ва эътирозлар юборилган.
17 та таҳлилий маълумотнома асосида 105 та тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрланди.