18-Oktabr, 2024-yil

Бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар

Бугун, 18 октябрь куни Тошкентдаги “Renessans Hall” мажмуасида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Замонавий Ўзбекистон: бизнес ва инвесторлар учун жозибадор манзил» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

 

Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман девони, хорижий давлатлар вакиллари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

 

Тадбир доирасида Ўзбекистонда бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ва бу борадаги истиқболдаги режалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов мамлакатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение