10-Iyun, 2021-yil

Тадбиркорга унинг маблағларини ундиришда ёрдам берилди

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “AGRO” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) Зафаробод туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қарздорлик вақтида тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор томонидан Зафаробод туман Ободонлаштириш бошқармасига умумий қиймати 18 миллион сўмдан ортиқ манзарали гул ўсимликлари ўз вақтида етказиб берилган бўлсада, Бошқарма томонидан етказилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган. 

Бизнес-омбудсман томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза натижасида “AGRO” фермер хўжалиги фойдасига Зафаробод туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение