16-Oktabr, 2024-yil

Стартаплар учун қўшимча имкониятлар

 “Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.

Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:

қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:

фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;

календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;

инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;

рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;

стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;

стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.

Қарорга кўра, дастур иштирокчиларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари қўлланади:

қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш;

қуйидаги харажатларни қоплаб бериш:

5 йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритаётган ҳамда камида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган етакчи халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш;

инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорларга менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;

патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатлари;

венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш;

IT-Visa бериш амалиётини стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этиш.

 

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение