Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи «Тех машина» (номи
ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари солиқ органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан
норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, «Тех машина» МЧЖ тегишли Қонунга асосан 2023
йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги
ставкасига ўтиб, Мирзаобод туман солиқ инспекцияси томонидан жамиятга нисбатан
2023 йил учун жами 19 млн сўм солиқ ҳисобланган. Бироқ солиқ тўловчи томонидан
техник хатолик сабабли, 2023 йил айланмадан олинадиган солиқ учун жами 34 млн
сўм тўлов амалга оширилган. Тадбиркор ортиқча тўланган солиқ суммасини
қайтаришни сўраб Мирзаобод туман Солиқ инспекциясига мурожаат қилган. Бироқ 7
ой ўтган бўлса-да, солиқ органлари томонидан ортиқча тўланган тўловлар қайтариб
берилмаган.
Вакил девони аралашуви билан айланма солиғидан 15 млн сўм
ортиқча тўловлар тадбиркор банк ҳисобрақамига қайтарилиши таъминланди.